Ушбу қўлқоп австралиялик олимлар ихтироси. Бу ихтиро бўлғуси жарроҳларнинг операция жараёнини осонроқ ўрганиши учун хизмат қилади. Қўлқоп ёрдамида олинган маълумотларни профессионал жарроҳлар (устоз жарроҳлар) анализ қилиб ўз шогирдларига хато-камчиликларини кўрсатадилар.
Қўлқоплар операция вақтида жарроҳнинг ҳар бир кичик ҳаракатигача ёзиб олади. Бу ҳаракатлар телефон ёки компьютерга узатилади. Сўнг устоз жарроҳлар ва уларнинг шогирдлари ёзиб олинган маълумотлар асосида йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилишлари мумкин бўлади. Ушбу янгилик ёш жарроҳларни хатоси устида ишлашига ва турли амалиётларни тезроқ ўрганишга ёрдам беради.
Ушбу ихтиро жарроҳга иш вақтида халақит бермайди
Comments are closed here.