13.02.2024й. Профилактик кўрик ва скрининг текширувларини ташкил этиш бўйича ўқув семинарлари туманларда давом этмоқда.
Бугунги навбатдаги сменарларда Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида вилоятнинг эндокринолог, кардиолог ва онколог мутахассислари томонидан 40 ёшдан ошган ахолини мақсадли тиббий скринингдан ўтказиш бўйича КТМП, ОП, ОШП мудирлари, 22 нафар оилавий шифокор ва 162 нафар патронаж хамширалари қатнашишди. Эндокринологик скрининг бўйича тарқатма материаллар, саволномалар тарқатилди. Саволнома ва мобил иловалар орқали скрининг ўтказиш тушунтирилди ва ўргатилди. Йил давомида ўтказиладиган скрининг жараёнлари натижалари ва уларнинг тахлиллари назорат қилиниб борилиши айтилди.

Comments are closed here.