G'uzor shahri, O'zbekiston ko'chasi 87 uy

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган махсус ишчи гуруҳнинг навбатдаги комплекс ўрганишлари 8-ҳудуд – Ғузор туманида ўтказилди

Ишчи гуруҳ ва ҳудуд тиббиёт ходимлари иштирокида ўтган йиғилишда муаммолар таҳлил этилди, уларга ҳамкорликда ечим изланди. Хусусан, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази очилгач, марказий шифохонада режали хирургия бўлими қисқариб кетган. Травматология бўлимида БИОС сингари мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш бўйича дастлабки қадамлар қўйилган, бироқ туманда юқори технологияли операциялар, жумладан, эндиликда мураккаб бўлмай қолган лапараскопик амалиётларни йўлга қўйиш қониқарли эмас. Эндокринология бўлими фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳам қилинадиган ишлар кўп.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг бир қатор маҳалларидаги оилавий шифохоналардан тортиб стационар бўлимлар фаолиятигача кўздан кечириб, ўз тавсияларини беришди.

Comments are closed here.

Onlayn murojaat

Tezkor qulay online murojaatlar bemorlar uchun

Call Us 75 551 10 21