«Бу менинг Конституциям» портали ишга туширилди мавзуси буйича туман адлия булими ходимлари келиб, тиббиёт бирлашмаси ходимларига тушунтириш ва тадбикот ишлари утказилди. Йиғилишда куплаб саволлари бўйича тиббиёт ходимлари тушунча олдилар. 26 май 2022 #Лойиҳалар Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича фуқаролардан таклифлар Meningkonstitutsiyam.uz портали, Telegram-бот ва колл-марказ орқали йиғилади. Бу ҳақда бугун ўтказилган Конституциявий комиссия йиғилишида маълум қилинди. Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда Конституциявий комиссия фаолияти янгиликлари ва фуқаролардан таклиф қабул қилиш платформаси – meningkonstitutsiyam.uz портали ишга туширилган. Порталда Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф қолдириш учун электрон ҳукуматнинг ягона авторизация тизими – id.egov.uz орқали кириш зарур бўлади (id.egov.uzдан рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида бу ердан маълумот олинг). Юборилган таклифлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқдан ўтгани муҳокама учун эълон қилинади. Шунингдек, таклифларни Telegram орқали meningkonstitutsiyam_bot боти кўмагида, унингдек, 1344 рақамига телефон қилиш орқали ҳам юбориш мумкин.и