«Yashil makon» bo’yicha qilingan ishlar
Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасида FIZIOTERAPIYA bòlimida «Yashil makon» bo’yicha qilingan ishlar.
Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасида FIZIOTERAPIYA bòlimida «Yashil makon» bo’yicha qilingan ishlar.
Ҳурматли врач-терапевтлар, сизларни Халқаро терапевтлар куни билан чин дилдан табриклаймиз!
Барчангизга мустахкам соғлиқ ҳамда шарафли ва машаққатли касбингизда сабр-тоқат ва улкан зафарлар тилаймиз.
Байрам муборак!
Туман ҳокими янги марказда даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди
Хабар берганимиздек, Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Туғруқ комплекси»да бўлиб, аҳолини фикри ва тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашганди.
Тунги соат 03:02 бўлишига қарамай туман ҳокими яқинда ташкил этилган “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази”да даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.
Туман ҳокими марказга келтирилган тиббий ускуналар ишчи ҳолати билан ҳам яқиндан танишди.
Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасида 2022 йил 23 сентябрь куни маъмурият бош ҳамшираси Рахмонова Гавхар , 41-оилавий поликлиника ҳамширалар билан эмлаш ва унинг мохияти тўғрисида тушунтириш ва ташвикот ташкил этилди. Савол жавоб тарзда тест саволлари тузилиб уларнинг билим малакалари синовдан ўтказилди. Ва куникмалар ҳақида маълумот берилди.
«Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (561-сон, 03.10.2022 й.)
🔰 Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:
🔹 барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;
🔹 барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.
☑️ «Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.
🗓 Соғлиқлни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.