G'uzor shahri, O'zbekiston ko'chasi 87 uy

Archives

2022

«Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (561-сон, 03.10.2022 й.)

🔰 Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:

🔹 барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;

🔹 барча тиббиёт ОТМлар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.

☑️ «Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотларнинг назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.

🗓 Соғлиқлни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.

Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси куп тармоқли марказий поликлиника тиббий бригада ҳамшираси Фозилова Зарнигор хонадонларга кириб ногиронлар ва тиббий курикка мухтожлар холидан хабар олди, Xujaguzar MFY O‘zbekiston kuchasida yashovchi homilador Haydarova Charosdan xabar olindi patronaj ko`rigi.

📌 Жигар серрози билан оғриган беморлар таомномасида нималар бўлмаслиги керак!

✔️ Ҳар қандай кимёвий озиқ-овқат қўшимчалари, шу жумладан консервалар;
✔️ Қовурилган, тузланган, дудланган;
✔️ Қандолат маҳсулотлари, шоколад, музқаймоқ;
✔️ Ҳайвон ёғлари, маргарин, ёғли гўшт ва гўштли булёнлар;
✔️ Шўр пишлоқлар, ёғ фоизи юқори бўлган сут маҳсулотлари;
✔️ Дуккаклилар, турп, исмалоқ, редис, жўхори, саримсоқ, пиёз;
✔️ Нордон мева ва резаворлар;
✔️ Ширин газланган ичимликлар, аччиқ чой ва қаҳва.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий аппарати ҳамда унинг қуйи тизимидаги корхона-ташкилотларда мавжуд вакант лавозимларга ишга қабул қилиш бўйича очиқ мустақил танлов ўтказишни янада такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2022 йил 25 февралдаги 66-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш тўғрисидаги буйрукни бажариш буйича туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи ишлаб чиқилди.

«Бу менинг Конституциям» портали ишга туширилди мавзуси буйича туман адлия булими ходимлари келиб, тиббиёт бирлашмаси ходимларига тушунтириш ва тадбикот ишлари утказилди. Йиғилишда куплаб саволлари бўйича тиббиёт ходимлари тушунча олдилар.  26 май 2022 #Лойиҳалар Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича фуқаролардан таклифлар Meningkonstitutsiyam.uz портали, Telegram-бот ва колл-марказ орқали йиғилади. Бу ҳақда бугун ўтказилган Конституциявий комиссия йиғилишида маълум қилинди. Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда Конституциявий комиссия фаолияти янгиликлари ва фуқаролардан таклиф қабул қилиш платформаси – meningkonstitutsiyam.uz портали ишга туширилган. Порталда Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф қолдириш учун электрон ҳукуматнинг ягона авторизация тизими – id.egov.uz орқали кириш зарур бўлади (id.egov.uzдан рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида бу ердан маълумот олинг). Юборилган таклифлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқдан ўтгани муҳокама учун эълон қилинади. Шунингдек, таклифларни Telegram орқали meningkonstitutsiyam_bot боти кўмагида, унингдек, 1344 рақамига телефон қилиш орқали ҳам юбориш мумкин.и

 

ЧОЙ ЭМАС, ШАРБАТ ЭМАС, ОДДИЙ СУВ!!!

Сувдан ташқари бошқа суюқликларнинг ҳаммаси — озука!

Ҳеч кандай ичимлик сувга тенг келмайди!

Масалан ҳужайраларимиз гўштдан аминокислоталарни ўзлаштиради, сабзавотлардан витаминларни ва хоказо…

Лекин улар сувда эримаса, хужайраларимиз уларни ололмайди ва ўзлаштира олмайди!

Худди шундай, хужайра сувсиз тозалана олмайди, сабаби кераксиз нарсалар хужайралардан сувда эриб кейин чикади!

Қайта-қайта таъкидлаш мумкинки, қарилик — бу организмнинг қуруқшаб қолиши ва сурункали сувсизланишидир!

1. Ўзида кўплаб пробиотиклар сақлайди;
2. Ўзида алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар сақлайди;
3. 8 турдаги «В» гуруҳ ҳамда А, РР, бета-каротин, Н, С витаминлари манбаи ҳисобланади;
4. Кальций, фосфор, магний, калий, темир, йод, цинк ва бошқа кўплаб минераллар манбаи ҳисобланади;
5. Иммунитетни мустаҳкамлайди;
6. Антиоксидантларга бой;
7. Тинчлантирувчи ҳусусиятга эга;
8. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;
9. Қабзият ва ичакларда газ йиғилишини (метеоризм) олдини олади;
10. Ингичка ва йўғон ичак саратон касаллигини олдини олади.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши магистрал каналининг Қарши туманидаги “Мирмирон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан олинган сув намунасида вабо вибриони аниқлангани айтилган хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг вилоят бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 июнь куни Республика ўлат профилактика марказининг вилоят филиали ходимлари томонидан Қарши магистрал бош каналининг Қарши тумани “Мирмирон” МФЙ ҳудудидаги Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг вилоят бўйича минтақавий филиали рўпарасидаги очиқ сув ҳавзасидан текшириш учун олинган сув намунасидан вабо вибриони (касаллик чақирмайдиган тури) аниқланган.

Шу сабабли аҳоли ўртасида вабо касаллигининг олдини олиш мақсадида мазкур ҳудудда профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни олиб бориш бўйича “Ўзбекистон мустақиллиги” оилавий поликлиникаси мудирасига билдириш хати юборилган.

Сан-эпид хизматининг Қарши тумани бўлими томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқларига асосан юқорида қайд этилган ҳудуд атрофида яшовчи аҳоли орасида ўткир ошқозон-ичак касалликларининг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирларини кучайтириш, поликлиникага ўткир диарея ташхиси билан мурожаат қилганлардан клиник ҳамда эпидемиологик кўрсатма бўйича вабо касаллигига текшириш учун намуналар олиб, лабораторияга юбориш бўйича топшириқ берилган.

Текширишлар натижасида мазкур ҳудудда вабо касаллигига гумон қилинган беморлар аниқланмаган. Юқорида қайд этилган очиқ сув ҳавзасидан 19 июль куни вабо касаллигига текшириш учун қайта намуналар олинган. Текширув натижалари бўйича вабо вибрионлари қайд этилмаган.

Ушбу қўлқоп австралиялик олимлар ихтироси. Бу ихтиро бўлғуси жарроҳларнинг операция жараёнини осонроқ ўрганиши учун хизмат қилади. Қўлқоп ёрдамида олинган маълумотларни профессионал жарроҳлар (устоз жарроҳлар) анализ қилиб ўз шогирдларига хато-камчиликларини кўрсатадилар.

Қўлқоплар операция вақтида жарроҳнинг ҳар бир кичик ҳаракатигача ёзиб олади. Бу ҳаракатлар телефон ёки компьютерга узатилади. Сўнг устоз жарроҳлар ва уларнинг шогирдлари ёзиб олинган маълумотлар асосида йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилишлари мумкин бўлади. Ушбу янгилик ёш жарроҳларни хатоси устида ишлашига ва турли амалиётларни тезроқ ўрганишга ёрдам беради.

Ушбу ихтиро жарроҳга иш вақтида халақит бермайди

Onlayn murojaat

Tezkor qulay online murojaatlar bemorlar uchun

Call Us 75 551 10 21