G'uzor shahri, O'zbekiston ko'chasi 87 uy

Archives

Февраль 2024

Ишчи гуруҳ ва ҳудуд тиббиёт ходимлари иштирокида ўтган йиғилишда муаммолар таҳлил этилди, уларга ҳамкорликда ечим изланди. Хусусан, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази очилгач, марказий шифохонада режали хирургия бўлими қисқариб кетган. Травматология бўлимида БИОС сингари мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш бўйича дастлабки қадамлар қўйилган, бироқ туманда юқори технологияли операциялар, жумладан, эндиликда мураккаб бўлмай қолган лапараскопик амалиётларни йўлга қўйиш қониқарли эмас. Эндокринология бўлими фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳам қилинадиган ишлар кўп.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг бир қатор маҳалларидаги оилавий шифохоналардан тортиб стационар бўлимлар фаолиятигача кўздан кечириб, ўз тавсияларини беришди.

13.02.2024й.  Профилактик кўрик ва скрининг текширувларини ташкил этиш бўйича ўқув семинарлари туманларда давом этмоқда.
Бугунги навбатдаги сменарларда Ғузор туман тиббиёт бирлашмасида вилоятнинг эндокринолог, кардиолог ва онколог мутахассислари томонидан 40 ёшдан ошган ахолини мақсадли тиббий скринингдан ўтказиш бўйича  КТМП, ОП, ОШП мудирлари, 22 нафар оилавий шифокор ва 162 нафар патронаж хамширалари қатнашишди. Эндокринологик скрининг бўйича тарқатма материаллар, саволномалар тарқатилди. Саволнома ва мобил иловалар орқали скрининг ўтказиш тушунтирилди ва ўргатилди. Йил давомида ўтказиладиган скрининг жараёнлари натижалари ва уларнинг тахлиллари назорат қилиниб борилиши айтилди.

Onlayn murojaat

Tezkor qulay online murojaatlar bemorlar uchun

Call Us 75 551 10 21