G'uzor shahri, O'zbekiston ko'chasi 87 uy

Archives

Author's Posts

ССВ, Қашқадарё вилоят хокимлиги, Қашқадарё ВССБ ва Онкология шифохонаси томонидан 18 сентябрдан   2 октябргача 45 ёшдан 65 ёшгача бўлган аёллар орасида сут бези касалликларини олдини олиш мақсадида бепул маммография текшируви ўтказилади.

Соғлиғингизга бефарқ бўлманг!  Паспорт (ёки копияси) билан келишингизни сўраймиз! Текширув мутлақо бепул!!!

Текширув натижалари Республика Онкология маркази етакчи мутахассислари хамда, Қашқадарё вилоят рентгенолог шифокори Зиёдуллаева Гулҳаё тасдиқлаганларидан кейин ОН-ЛАЙН берилади.
Кўкрак бези саратони скрининги

Скрининг — белгисиз касалликни фаол аниқлаш дегани.
Кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун сут безларининг маммографияси ва МРТ (касаллик хавфи юқори бўлган ҳолларда) текширувлари қўлланилади.
Маммография — бу кўкрак тўқималарининг паст дозали рентгенограммаси.

Гузор туман тиббиёт бирлашмаси КТМП (янги филиалида) «Соглом овкатланиш ярмаркаси» ташкил этилди. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиги Д.Шаймардонов, АСТТКК ва ЖФОБ булими бошлиги З.Мухаммадиева , шифокори М.Хамраев , КТМП бош фельдшери Ё.Хасанов хамкорлигида хамширалар уртасида «Соглом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик » мавзусида семинар йигилиши утказилди. Президентимиз томонидан чикарилган фармонлар ва ССВ нинг буйруклари билан таништирилди.

4 август куни
Ғузор тумани Куп тармокли Марказий поликлиника мажлислар залидаТТБ бошлиги , КТМП мудири , бошлик уринбосарлари, ТТБ катта фельдшери барча ОП ва ОШП мудирлари , катта хамширалари ва намунали тиббий бригада аьзолари хамда булим бошликлари , кураторлар йигилишга катнашдилар.Йигилишда «Тиббий бригадани тугри ташкил этиш» , ОШ , тиббий бригада оила хамшираси , амалие’тчи хамшираси ва дояларни вазифалари ва мажбуриятлари тугрисида семенарда вилоятда катнашган тиббий бригада урганиб келган маьлумотларни тулик ўргатишди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги томонидан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига ажратилган 6 та дизель генераторлари бирлашма тасарруфидаги қуйидаги муассасаларга ўрнатилди:

41-сонли Оилавий поликлиникага – 1 та

 

42-сонли Оилавий поликлиникага – 1 та

 

43-сонли Оилавий поликлиникага – 1 та

 

41-сонли Оилавий поликлиникага – 1 та

 

Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг Буюк карвон йўли МФЙда жойлашган филиалига – 1 та

 

Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказига – 1 та

 

Туғруқхона бўлимига – 1 та

Onlayn murojaat

Tezkor qulay online murojaatlar bemorlar uchun

Call Us 75 551 10 21